Ahad Qayum - Azoblardan to'ygan odamman (She'r)

Билиб билмай суйган одамман,
Муҳаббатдан куйган одамман,
Нега бунча ғамгинсан деманг,
Азоблардан тўйган одамман.

Севган эдим, бир донамсан деб,
Ёлғизимсан, ягонамсан деб,
Гўзалимсан дурдонамсан деб,
Билиб билмай суйган одамман.

Бутун умр унутолмайин,
Қўлларига гул тутолмайин,
Висолига мен етолмайин,
Муҳаббатдан куйган одамман.

Ошиқ ҳолин кўриб сиз кулманг,
Менинг каби сиз телба бўлманг,
Дардингни айт менга ҳам дўстим,
Нега бунча ғамгинсан деманг.

Аҳад қалби куйган вайронми,
Ўз ҳолига энди ҳайронми,
Васлинг жоним дилга армонми,
Азоблардан тўйган одамман.

Категория: Ahad Qayum | Добавил: u-libraryuz (16.01.2020)
Просмотров: 8 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar