Ahad Qayum - Bilmay berishar ozor (She'r)

Менинг ҳаётим билан,
Кимнинг нима иши бор.
Одамларга ҳайронман,
Билмай беришар озор.

Оғир олманг сўзларим,
Гоҳ учдим, гоҳ пастладим,
Баъзида ўз дўстларим,
Билмай беришар озор.

Ижодим кўзга илмай,
Меҳнатим назар қилмай,
Ғийбат қилишар тинмай,
Билмай беришар озор.

Ҳолим сўрарлар келиб,
Оларлар сирим билиб,
Ёрдам бермоқчи бўлиб,
Билмай беришар озор.

Кир ахтариб ёқамдан,
Миш миш қилиб орқамдан,
Сўзлаб бола чақамдан,
Билмай беришар озор.

Шунча ёлғонлар қаранг,
Чидайман баъзан аранг,
Асаб тортилар таранг,
Билмай беришар озор.

Аҳад Қаюм ўксима,
Ёниб ёзавер тинма,
Уларга парво қилма,
Билмай беришар озор.

Категория: Ahad Qayum | Добавил: u-libraryuz (16.01.2020)
Просмотров: 12 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar