Ahad Qayum - Boridan yo'g'i yaxshi (She'r)

Ёринг бевафо бўлса,
Боридан йўғи яхши.
Дарди бедаво бўлса,
Боридан йўғи яхши.

Вафо қилмаса бойлик,
Ҳалол келмаса бойлик,
Чин бахт бермаса бойлик,
Боридан йўғи яхши.

Хасадгўй нокасларни,
Излаган кам кўстларни,
Хиёнаткор дўстларни,
Боридан йўғи яхши.

Ёшликда келса омад,
Омад ортидан давлат,
Кўп ўтмай келса кулфат,
Боридан йўғи яхши.

Муз каби юраклар бор,
Очилмас куртаклар бор,
Белавз эркаклар бор,
Боридан йўғи яхши.

Аҳад ёқасин ушлар,
Кўпдир қўрқинчли тушлар,
Сотқин, ватанфурушлар,
Боридан йўғи яхши.

Категория: Ahad Qayum | Добавил: u-libraryuz (16.01.2020)
Просмотров: 8 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar