Ahad Qayum - Bundan ortiq baxt bormi ahir ? (She'r)

Яқинларинг меҳрибон бўлса,
Дўст деганинг чин инсон бўлса,
Севган ёринг жонга жон бўлса,
Бундан ортиқ бахт борми ахир?!

Ота онанг бўлсалар омон,
Ватанинг тинч, қалбинг чароғон,
Фарзандларинг ўсса беармон,
Бундан ортиқ бахт борми ахир?!

Орзу қилган кунларинг келса,
Ният қилсанг, омадинг кулса,
Рўзғорингда барака бўлса,
Бундан ортиқ бахт борми ахир?!

Ҳалолликни шиор қил ҳар он,
Қадринг бўлса, дил олар ором,
Қайда бўлма ҳурмат эҳтиром,
Бундан ортиқ бахт борми ахир?!

Сени севган оламлар бўлса,
Сени кутган одамлар бўлса,
Манзил томон қадамлар бўлса,
Бундан ортиқ бахт борми ахир?!

Бутун бўлса меҳру оқибат,
Ҳаёт гўзал, ғам бўлмас албат,
Сизлар учун ёзмоқда Аҳад,
Бундан ортиқ бахт борми ахир?!

Яқинларинг меҳрибон бўлса,
Дўст деганинг чин инсон бўлса,
Севган ёринг жонга жон бўлса,
Бундан ортиқ бахт борми ахир?!

Категория: Ahad Qayum | Добавил: u-libraryuz (16.01.2020)
Просмотров: 8 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar