Ahad Qayum - Do'stlarimning boriga shukur (She'r)

Омадимнинг кулгани шудир,
Қалбингизда топибман қадр,
Мени мендан кўп қадрлаган,
Дўстларимнинг борига шукр.

Гоҳ йиқилиб, гоҳида турдим,
Яхши ёмон кунларим кўрдим, 
Яшаяпман ким учун билдим,
Дўстларимнинг борига шукр.

Яхши кун бор, ёмон кун ҳам бор,
Душманларим қилолмайди хор,
Бир меҳрга этмайдилар зор,
Дўстларимнинг борига шукр.

Сизларга бахт омад сўрайман,
Сизлар учун жоним бераман,
Мен сизларни яхши кўраман,
Дўстларимнинг борига шукр.

Бойлик учун дўст эмас улар,
Ҳар инсонга яхшилик қилар,
Манманликдан қочади булар,
Дўстларимнинг борига шукр.

Бир иш бошлаб тугатсам охир,
Керак бўлар маслаҳат фикр,
Ҳар онимда борсиз ёнимда,
Дўстларимнинг борига шукр.

Оқибатли бўлайлик дерлар,
Қон қариндош ғамини ерлар,
Шошилмасдан ўйлаб иш қилар,
Дўстларимнинг борига шукр.

Сенинг бахтинг эй Аҳад Қаюм,
Шулар билан савлатим бўйим,
Қадрим билган қадрдон билан,
Нурафшондир, ёруғдир уйим. 

Категория: Ahad Qayum | Добавил: u-libraryuz (16.01.2020)
Просмотров: 14 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar