Ahad Qayum - Ishq ertagida (She'r)

Кел яшайлик ишқ эртагида,
Чиройлисан баҳор каби сен.
Жой олгансан сен юрагимдан,
Ёлғизгинанг бўлай ўзим мен.

Қизғонаман ўзимдан ҳатто,
Рашк қиламан шамоллардан ҳам.
Сўзларимни англама хато,
Сенсиз дунё ёлғон азизам.

Менга ёқар соч турмакларинг,
Чарос кўзинг ёқади менга.
Менга ёқар эркалашларинг,
Ширин сўзинг ёқади менга.

Кел яшайлик ишқ эртагида,
Эркалайин, бахтим борим деб.
Исминг бордир ҳар тилагимда,
Сени севдим ёлғиз ёрим деб.

Қизғонаман ўзимдан ҳатто,
Шундай қаттиқ севаман сени.
Майли бергин ҳар қанча жазо,
Фақат ташлаб кетмагин мени.

Категория: Ahad Qayum | Добавил: u-libraryuz (16.01.2020)
Просмотров: 12 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar