Ahad Qayum - Meni sevmasang (She'r)

Санъатни ташлайман мени севмасанг,
Ижодни ташлайман менга тегмасанг,
Ким учун куйлайман қўшиқларимни,
Ёнимда бўлмасанг бирга бўлмасанг.

Қайтгин кўзларимни ёшлатмай қайтгин,
Юрагимни ғамга бошлатмай қайтгин,
Фалончининг ўғли эмасман тўғри,
Бойлик муҳаббатдан устунми айтгин.

Отангни мансаби севгингдан баланд,
Онангни асаби севгингдан баланд,
Ёлғон ваъдаларга ишониб юрма,
Бахтингни топарсан ишон мен билан.

Санъатни ташлайман мени севмасанг,
Ижодни ташлайман менга тегмасанг,
Бошим олиб кетиб ўзга ерларда.
Бошқача яшайман қайтиб келмасанг.

Қўшиқ айтгин қўлингда соз дедилар,
У ўзгани севгани рост дедилар.
Тақдир экан қўй ошиқ Аҳад,
Бўлди энди ўзингни бос дедилар.

Санъатни ташлайман мени севмасанг,
Ижодни ташлайман менга тегмасанг,
Санатда ижодда илҳомим ўзинг,
Ҳеч қачон қайтмайман мени демасанг.

Категория: Ahad Qayum | Добавил: u-libraryuz (16.01.2020)
Просмотров: 13 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar