Ahad Qayum - Umr o'tkinchi (She'r)

Кимгадир яхшисан, кимгадир ёмон,
Кимга ширин бахтсан, кимгадир армон,
Ярим жонинг қийнаб яшама инсон,
Бу умр ўткинчи, умр ўткинчи.

Тўрт кунлик дунёда дийдор ғанимат,
Тирикликнинг ўзи бизга бир неьмат,
Тинчлик хотиржамлик, саломатлик бахт,
Бу умр ўткинчи, умр ўткинчи.

Қўлингданг келгунча яхшилик қилгин,
Азиз ота – онанг,  қадрини билгин,
Устозлар сўзларин қулоққа илгин,
Бу умр ўткинчи, умр ўткинчи.

Ёмонлик қилмагин бирор кимга ҳеч,
Ким дилинг оғритса гуноҳидан кеч,
Мол дунёга асло, ўч бўлмагин ўч,
Бу умр ўткинчи, умр ўткинчи.

Дўстим деб, ҳар касга сирингни очма,
Омадинг келганда, шамолни қучма,
Ҳушёр бўл, сен аёл макрига учма,
Бу умр ўткинчи, умр ўткинчи.

Ўткинчидир мансаб, зебу – зийнат ҳам,
Ўткинчидир бахт ҳам, ҳатто дарду ғам,
Ўткинчидир ҳатто кўзимдаги нам –
Бу умр ўткинчи, умр ўткинчи.

Ёлғони ҳам ростдай туюлар гўё,
Қалбимни ўғирлаб дейди сен танҳо,
Аҳад Қаюм билгин синовли дунё,
Бу умр ўткинчи, умр ўткинчи.   

Категория: Ahad Qayum | Добавил: u-libraryuz (16.01.2020)
Просмотров: 15 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar