Ahad Qayum - Yashasin bu vatan (She'r)

Ўзбекистон ҳақда, 
Ўзбеклар ҳақда,
Қанча қўшиқ айтдик, 
Қанча шеър ёздик,
Шундай гўзал юртда 
Яшамоқ бахтда,
Яшасин бу ватан, 
Ҳурлик, озодлик!

Ўзбекистон ҳақда, 
Ўзбеклар ҳақда,
Сўзламоқ ўзи 
Бир дунё шодлик,
Мустақил диёрнинг 
Кўркига боқда,
Яшасин бу ватан, 
Ҳурлик, озодлик!

Бахтнинг маконида 
Ободсан элим,
Тонгларинг мусаффо 
Озодсан элим,
Сенинг қувончингдан 
Яшнайдир дилим,
Яшасин бу ватан, 
Ҳурлик, озодлик!

Тарихинг чархида 
Айланган тупроқ,
Аждодлар ўгитин 
Бир бир ёд олдик,
Сенинг исминг дилда 
Солгай минг титроқ,
Яшасин бу ватан, 
Ҳурлик, озодлик!

Ўзбекистон ҳақда, 
Ўзбеклар ҳақда,
Давлатимиз исмин 
Сўзлар еру кўк!
Эй дўстим, бу миллат 
Гуллаган вақтда,
Яшасин бу ватан, 
Ҳурлик, озодлик!

Ўзбекистон ҳақда, 
Ўзбеклар ҳақда,
Қанча қўшиқ айтдик, 
Қанча шеър ёздик,
Шундай гўзал юртда 
Яшамоқ бахтда,
Яшасин бу ватан, 
Ҳурлик, озодлик!                       

Категория: Ahad Qayum | Добавил: u-libraryuz (16.01.2020)
Просмотров: 12 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar